Ниқобсиз юрган шахсларга жавобгарлик жорий қилинди

Matn26-mart, 2020, 17:501 daqiqa0 koʻrish

⚡️Ниқобсиз юрган шахсларга жавобгарлик жорий қилинди

Шавкат Мирзиёев карантин вақтида мавжуд қоидаларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришга оид қонунни имзолади.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси қайта таҳрирланди.

Унга кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (яъни 1 млн 115 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Мазкур қонун эълон қилинган кундан, яъни бугундан кучга киради.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek