Ёш истеъдодларга бериладиган янги имтиёзлар

Matn28-yanvar, 2020, 19:541 daqiqa0 koʻrish

​​Ёш истеъдодларга бир қатор имтиёзлар берилади

Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган ёш истеъдод эгалари билан ижодий учрашувда «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одилбек Абдуқаҳҳоров хабар берган.

Жумладан:

• қўшиқчилик соҳасида истеъдодини намойиш этмоқчи бўлган ёшлар ўз фаолиятларини бошлаб олишлари учун уларга бир йил муддатгача бепул лицензия берилади;

• истеъдодли талабалар ва ҳақиқий овоз эгалари учун республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган «Ўзбекконцерт»га тегишли овоз ёзиш студиялари хизматларидан ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари соат 9:00дан 18:00га қадар бепул тарзда фойдаланишлари мумкин;

• жамиятда фаоллик кўрсатаётган истеъдод эгаларининг санъат ва маданият оид олий ўқув юртларига ўқишга киришлари учун Маданият вазирлиги билан биргаликда тавсияномалар берилади;

• ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож истеъдод эгаларини Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда уй-жой билан таъминлаш юзасидан тавсияномалар берилади;

• ёш истеъдодларни кашф қилиш борасида ўтказиладиган турли танловларда ғолиб бўлган ёшларга 5 миллиондан 20 миллион сўмгача миқдорда моддий рағбатлантириш йўлга қўйилади;

• «Миллий» телеканали билан ҳамкорликда юртимизда илк бор «Asian Top Band» халқаро мусиқий лойиҳаси доирасида кастинг ва саралаш босқичлари ўтказилади. Лойиҳада ғолиб бўлганлар 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофотига эга бўлишади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek