Жонли ижрода концерт берадиганларга ижара имтиёзи берилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорларга 50 фоизлик ижара имтиёзи берилади

Бугун Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасининг жамиятдаги ўрни ва таъсирини ошириш ҳақидаги ПФ-6000-сонли Фармонни имзолади.

Фармонга кўра:

👉 давлат тасарруфидаги концерт ва маданият саройларида тўлиқ жонли ижро асосида ўтказиладиган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма қилиб берилади;

👉 концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинди;

👉 давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда албатта ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома тузилиши белгиланди;

👉 Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси тузилди;

👉 Республика қўғирчоқ театрига Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри номи берилди;

👉 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "очиқ эшиклар куни" деб эълон қилиниб, ўша куни музейларга кириш бепул бўлади;

👉 15 апрелни "Маданият ва санъат ходимлари куни" деб белгилаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

@xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek