Санъаткорлар лицензияси ва қора рўйхатлар ҳақида

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo4 daqiqa0tahrirlangan

Яхшиям Майкл Жексон Ўзбекистонда яшамаган. Йўқса унинг ҳам лицензиясини бекор қилишарди.

Ўзбекистоннинг яқин тарихида «қора рўйхат» деган бир бало бўларди. Кимлардир сиёсий, кимлардир диний, яна кимлардир бошқа сабаблар билан ўша «қора рўйхат»га тушарди ва ТВ, радио, газета-журналларда чиқиш, расмий тадбирларда кўриниш бериш тақиқланарди. Худога шукрки, бунақа рўйхатлар деярли батамом бекор қилинди.

Бирор жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этмаган санъаткорнинг лицензиясини олиб, уни ТВга чиқишдан, концерт уюштиришдан, тадбирларга боришдан маҳрум қилишнинг ана ўша «қора рўйхат»дан нима фарқи бор? Кимдир билса тушунтирсинчи...

Қани, ҳамма рақсга тушсин! Қадди баландееей, қадди баландееей...

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek