Россияда Ўзбекистоннинг эски ҳайдовчилик гувоҳномалари
Manba:Daryo — LIVE
Россияда Ўзбекистонда 2011 йил мартигача берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари тан олинадиган бўлди
Ўзбекистонда 2011 йил 28 мартга қадар берилган, амал қилиш муддати белгиланмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари Россия ҳудудида тан олинади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консулхонаси Россия Ички ишлар вазирлиги Свердловск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига таяниб маълум қилди.
Бу жараён Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41—43-моддалари ва 6—7-иловаларига асосан амалга оширилади. “Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларига мувофиқ бош консулхона мазкур масалани Россия томони билан биргаликда ҳал қилди”, — дейилади хабарда.


