Давлат ташкилотларининг расмий хабарлари учун ягона канал

Matn28-yanvar, 2020, 09:321 daqiqa0 koʻrish

Охирги вақтларда турли давлат ташкилотларининг матбуот хизматлари Телеграмда каналлар очиб, тезкор муносабат ва янгиликларни бериб боришмоқда. Уларнинг сони кўплигидан, барчасини ҳам кузатишга имконингиз бўлмаслиги мумкин.

Шу сабабли АОКА томонидан “Расмий хабарлар/Официальные новости” номли Telegram канали очилибди. Унда барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Матбуот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб борилмоқда.

@axborot_xizmatlariAOKA

Расмий хабарларни доимий кузатиб боришни истаганларга каналга уланишни тавсия қиламан.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek