Хусусий тадбиркорларни ССПга мажбурий аъзо қилиш таклифи

Matn15-yanvar, 2020, 11:381 daqiqa0 koʻrish

Кўпчилик юқоридаги постни ўқиб, Савдо-саноат палатасига энди мажбурий аъзоликни жорий қилишмоқчи экан, деб тушунишибди. Йўқ, ундай эмас.

Савдо-саноат палатасига аллақачон, аниқроғи 2018 йилдаги қонун билан мажбурий аъзолик жорий этиб бўлинган. 2 йилдан буён йирик тадбиркорлар истаса-итамаса, фойдаси тегса-тегмаса ССП учун мажбуран аъзолик бадали тўлаб юришибди.

Унда ҳозир таклиф этилаётган ўзгариш нима?

Гап шундаки, шу кунгача палатага фақат йирик тадбиркорлар мажбурий аъзо қилинарди, хусусий тадбиркорлар учун аъзо бўлиш ихтиёрий эди. Энди эса мажбурий аъзо қилинадиган тадбиркорлик субъектлари сафини янада кенгайтириб, хусусий тадбиркорларни ҳам мажбуран аъзо қилишмоқчи.

Бор гап шу. Яна қайтараман: мен бунга тиш-тирноғим билан қаршиман ва буни тадбиркорларнинг эркинлигига, хусусий мулк дахлсизлигига қонун йўли билан дахл қилиш, деб ҳисоблайман. Савдо-саноат палатаси шунақа зўр ва керакли ташкилот бўлса, аввал ўзини кўрсатсин, кейин тадбиркорлар ўзлари жон деб унга ихтиёрий аъзо бўлишсин. Аммо ҳеч ким уларни МАЖБУРЛАМАСИН!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek