Прописка тизими Ўзбекистон ривожига халал бермоқда

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

Manba:Daryo — LIVE

Прописка тизими Ўзбекистон ривожига халал бериши ҳақида яна бир тадқиқот

Жаҳон банкининг Кам таъминланганлик ва тенглик бўйича гуруҳи тадқиқотчиси Уильям Сеиз (William Seitz) томонидан Ўзбекистондаги ички миграция ва арзон уй-жой билан таъминланиш ҳолати бўйича ўтказилган тадқиқот эълон қилинди, дея хабар бермоқда @MacroBS канали.

Тадқиқот “Ўзбекистон фуқароларини тинглаш” сўрови асосида олиб борилган бўлиб, Ўзбекистондаги ички миграция фаоллигига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлашга қаратилган. Унда қайд этилишича, Ўзбекистон ички миграция даражаси бўйича дунёдаги энг паст (1,2 фоиз) кўрсаткичга эга давлатлар қаторида бўлиб, урбанизация жараёни мамлакатда 2009-йилдан буён турғун ҳолатда.

Бунинг асосий сабаблари сифатида иккита ҳолат қайд этилган: (i) ҳуқуқий чеклов (прописка тизими) ва (ii) шаҳарлар ва қишлоқлардаги яшаш ҳаражатлари ўртасидаги катта тафовут (давлатдаги ўртача кўрсаткичдан, масалан, Тошкент шаҳрида яшаш 5,5 баробарга қадар юқори).

Тадқиқотчининг фикрича, мазкур ҳолат сақланиб қоладиган бўлса, кўплаб давлатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва самарадорлик сурати пасайиб, аҳолининг даромади ва бандлик даражаси салоҳиятидан кўра паст бўлади.

Тадқиқотчи томонидан юқоридаги ҳолатни бартараф этиш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилиши таклиф этилмоқда:

▪️Сингапур, Гонконг, Хитойда амалга оширилгани сингари катта миқёсда арзон ижара уйларини қуриш орқали ижара уй-жой бозорини шакллантириш;

▪️уй-жой соҳасидаги инвестицияни таъминлаш учун ерга бўлган ҳуқуқни кафолатлаш;

▪️арзон уй-жой учун ҳам таклиф, ҳам талаб томонидан таргетлашган субсидиялар бериш.

Прописканинг турган-битгани зарарли экани ҳақида бундан аввал ҳам кўп ва хўб ёзилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek