Behzod Hoshimov va Nuriddin Ikromov suhbati

Matn11-aprel, 2020, 11:411 daqiqa0 koʻrish

«Иқтисодчи кундалиги» канали муаллифи Беҳзод Ҳошимов Калифорния университети профессори Нуриддин Икромов билан суҳбат уюштирибди.

Суҳбат давомида шаҳарлар иқтисодиёти, шаҳарларни режалаштириш, ипотека, арзон уй-жойлар ҳақида сўз юритилган.

Тўғриси, мазза қилиб томоша қилдим, зўр фикрлар билдирилган. Айниқса прописка тизимининг ҳам иқтисодий томондан катта зарар эканлиги ҳақида асосли фикрлар айтилган.

Ўзим учун яна бир қизиқ маълумот, бу арзон уй-жойлар қурилиши ҳақидаги фикрлар бўлди. Профессор Нуриддин Икромов АҚШ мисолида бир аргументни таъкидлади, яъни давлат арзон уйлар қура олмайди, давлат қурган уйлар нархи доим хусусий ширкатларнинг уйларидан қиммат бўлади. Фақат бунинг учун хусусий бизнесда очиқ ва шаффоф рақобат бўлиши керак. Масалан, шаҳар марказидаги "ёғли" ер майдонлари ёпиқ ва тушунарсиз тарзда айрим бизнесменларга тортиқ қилинадиган шароитда соғлом рақобат ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас.

Хуллас, бўш вақтингиз ва имконингиз бўлса, ушбу суҳбатни томоша қилишни тавсия этаман:

https://youtu.be/lGlsjXroab4

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek