Хорижликлар оқими Ўзбекистон уй-жой бозорига таъсири

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Хорижликларнинг яшаш учун келаётгани Ўзбекистон уй-жой бозорига қандай таъсир ўтказмоқда?

Lenta.uz сайти шу масаладаги таҳлилларни эълон қилди. Унда ёзилишича, сўнгги бир ярим ойда мамлакатга 5 мингга яқин хорижлик келган ва бу жараён давом этмоқда. Бу эса ижара ставкаларини биргина феврал — март ойларида 15% га кўтарган. Умуман олганда, Ўзбекистонда уч ойлик ижара ҳақи 0,9 фоизга, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар қимматлашган.

Риелторларнинг таъкидлашича, яқин келажакда чет элликлар оқимининг янада ортиши сабаб ижара бозорида таклифлар тақчиллиги пайдо бўлиши мумкин.

Россияликларнинг оммавий кўчиши фонида бошқа хориж мамлакатларида ҳам ижара нархининг ошиши кузатилган. Мисол учун, Ереван (Арманистон) марказида бир хонали квартирани ижарага олиш бир ой давомида икки баробарга қимматлашган.

Уй-жой ва унинг ижараси нархи ошиб боришига хорижий фуқароларининг Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш тартиби соддалаштирилгани ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Мақолани батафсил ўқиш

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 360
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek