Савдо-саноат палатасига мажбурий аъзолик бадали миқдорлари

Matn16-yanvar, 2020, 23:142 daqiqa0 koʻrish

Кўпчилик сўрагани учун Савдо-саноат палатасига мажбурий аъзолик бадалининг миқдори ҳақида хабар беришимиз жоиз бўларди. Кун.уз хабарига кўра, ССПга мажбурий аъзолик учун йилига қуйидагича бадал пули тўланади:

давлат улуши бўлган банклар – базавий ҳисоблашнинг 2000 баравари миқдорида, яъни 446 млн сўм;

йирик солиқ тўловчилар тоифасига ўтказилган корхоналар – 400 “минимал”, яъни 89 млн 200 минг сўм;

бошқа тижорат банклари – 300 “минимал”, яъни 66 млн 900 минг сўм;

давлат улуши бўлган суғурта компаниялари – 200 “минимал”, яъни 44 млн 600 минг сўм;

бошқа суғурта компаниялари – 100 “минимал”, яъни 22 млн 300 минг сўм;

саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти – 70 “минимал”, яъни 15 млн 610 минг сўм;

қурилиш фаолияти – 60 “минимал”, яъни 13 млн 380 минг сўм;

улгуржи ва чакана савдо фаолияти – 60 “минимал”, яъни 13 млн 380 минг сўм;

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги фаолияти – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм;

ташиш ва сақлаш фаолияти – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм;

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар фаолияти – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм;

ахборот ва алоқа хизмати фаолияти – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш фаолияти – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм;

юқоридагилардан бошқа фаолиятлар – 50 “минимал”, яъни 11 млн 150 минг сўм.

Эслатма: бу бадал фақат аъзолик мажбурий бўлган йирик тадбиркорлар учун. Аъзолик ихтиёрий бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун аъзолик бадали анча арзон, яъни ЯТТ - 1,5 минимал, микрофирма - 6 минимал, кичик корхона - 20 минимал.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek