ХМТнинг 144-сонли конвенцияси ратификация қилинди
ХМТнинг яна битта халқаро конвенцияси ратификация қилинди
Шавкат Мирзиёев кеча «Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сонли Конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Қонуннинг расмий матни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.
144-сонли конвенция жаҳоннинг 139 та давлати томонидан ратификация қилинган (тан олинган), хусусан, МДҲ давлатлари орасида Арманистон, Белорус, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон шулар жумласидандир.
Мазкур конвенциянинг қабул қилиниши мажбурий меҳнатга қарши кураш доирасида Ўзбекистоннинг ижобий имиджини янада оширади ва тез орада пахта санкцияларини бутунлай бекор бўлишига замин яратиши кутилмоқда.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
