Устозга бўлган юксак ҳурмат намунаси
Устозга ҳурмат
Таржимон Мавлон Марасулов Фейсбукда шундай ёзяпти:
«Раҳматли Омонулла домладан дарс олганман. Ўзбек тили ва адабиётининг чинакам билимдони ва жонкуяри эдилар. Бир куни: устоз, нега фан номзоди бўлганча қолгансиз, докторликни ҳимоя қилмагансиз, деб сўраганимда, уларнинг берган жавоблари мени лол қолдирди.
Устоз айтдилар:
«Бизни авлоддаги кўпчилик адабиётшунослар Озод акани (марҳум буюк олим Озод Шарафиддинов) шогирди эди, уларга ҳурмат юзасидан докторликка интилмаганмиз, чунки Озод ака ҳам фан номзоди бўлганлар холос, у кишидан ўтишни хоҳламадик» деб устозларига бўлган самимий ҳурматларини билдиргандилар.
Мана шундай буюк инсонлар орамизда яшаб, бизга устозлик қилдилар. Охиратлари обод бўлсин»
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

