Абитуриентларнинг 55 фоизи мутахассисликдан 50 балл ололмаган
Абитуриентларнинг 55 фоизи мутахассислик фани бўйича 50 балл ҳам тўплай олмаган
Олий ўқув юртларига 2018 йилда тест синовларини топширган абитуриентлар тўплаган баллар таҳлил қилинганда, тест синовларини топширган 600 мингдан ортиқ абитуриентнинг 55 фоизи асосий мутахассислик фани (физика, кимё, математика, биология, география) бўйича 50 балл ҳам тўплай олмаган, деб маълумот берди Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев.
Унинг айтишича, ўқувчиларнинг ўзлаштиришига салбий таъсир кўрсатаётган асосий омиллардан бири – дарсликларнинг талаб даражасида яратилмаганлиги аниқланган.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
