Кириш имтиҳонлари ва абитуриентларнинг билим даражаси

Matn5-mart, 2019, 11:232 daqiqa0 koʻrish
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzКоррупция ва шаффофлик ўз йўлига, аммо минг афсуски ёшларимизнинг ўзи жуда билимсиз бўлиб кетган. Видеода фактлари билан айтганман. Халқ таълимини кучайтирмаса…

Юқоридаги видео 👆 ўтган йили 1 август куни эфирга узатилган «Блогерлар клуби» кўрсатувидан парча эди. Сенатдаги қўмита раиси ҳам айни шунга ўхшаш фикрларни баён қилибди.

Анчадан буён бу гапни айтиб келаман, кириш имтиҳонлари тизимини ҳар қанча ёмонламайлик, коррупция учига чиққан эди, дея ҳар қанча дод-вой қилмайлик, аммо минг афсуски, ёшларимизнинг ўзини билим даражаси анчайин саёз бўлиб кетган. Ўтган йиллар давомида ҳам чин дилдан ўқиган абитуриент исталган ОТМга бемалол ўқишга кира олган. Ва бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Кириш имтиҳонлари адолатсиз бўлган, дейдиганларнинг фикрини инкор қилмайман, ҳа, бу рост, аммо бу фактор паст балл абитуриентларга ўзини оқлаш ҳуқуқини бермайди. Ўқиш керак, фақат ўқиш керак. Сиз билимни шундай ўзлаштирингки, ҳеч ким эътироз қила олмасин, ҳеч ким оёғингиздан торта олмасин. Бу жуда унақа қийин иш эмас, чин дилдан хоҳиш бўлса кифоя.

Хулоса шундаки, ўтган йилдан буён жорий этилган ҳамда шаффофлик сари катта қадам ташланган тизим кучли билимга эга абитуриентларни танлаш имкониятини бермайди, чунки унақалар аввал ҳам қийналмасдан талаба бўлишаётган эди (бюджетга кириш имкониятини беради лекин). Шаффоф тизим бизга “бирчилар” ўрнига (“иккичилар” ҳам эмас) ўртамиёналарнинг ўқишга киришига имкон яратади, чунки аввалги йилларда коррупциянинг урчиганлиги ҳисобига айнан ўртамиёналар кўпроқ жабр кўрар ва уларнинг ўрнига исмини ҳам ёзолмайдиганлар талаба бўлар эди. Ҳар ҳолда шунинг ўзи ҳам катта натижа бўляпти, менимча.

Бор умидимиз халқ таълими тизимининг “тирилишидан”, келажак учун бошқа нажот кўрмаяпман...

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek