Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилди
Matn16-sentabr, 2019, 11:381 daqiqa0 koʻrish
Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар кенгашига қўшилди
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини (Нахичеван, 2009 йил 3 октябрь) ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни имзолади.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгаши халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятининг асоси туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва қўшничиликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.
Ҳозирги вақтда 4 та давлат: Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши аъзолари ҳисобланади.
👉 @xushnudbek 👈


