Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида иштирок этди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0



Шавкат Мирзиёев бугун Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг видеоанжуман тарзида ўтказилган навбатдан ташқари саммитида иштирок этди.
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда, шунингдек, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳамда кенгаш бош котиби Баҳдат Амреев ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус иштирок этди.
Президентимиз ушбу саммитда бир қатор таклифларни билдирди ҳамда мазкур таклиф ва ташаббуслар Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши навбатдан ташқари саммитининг якуний ҳужжатида – Боку декларациясида ўз аксини топди.




