Санъаткорларни солиққа тортишнинг янги механизми муҳокамаси
Бугунги мажлисда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев билан тўй-ҳашамларда санъаткорларни солиққа тортишнинг янги механизмини жорий қилиш ҳақида ўзаро муҳокама қилдик.
Шахсий фикримча, санъаткорлар ҳам барча халқ вакиллари каби даромад солиғи тўлашга ўтишлари керак.
Мана қаранг, оддий ишчи 1 ой тинмай меҳнат қилиб 1 млн сўм ойлик олади ва шуни 120 минг сўмини (12%) давлатга солиқ сифатида тўлайди.
Лекин айрим хонандалар бирровга оғзини фонограммада қимирлатиш учун 500-600 доллар ҳақ олади, аммо даромад солиғи тўламайди, фақат лицензияси учун ҳар ойлик арзимаган умумий тўлов қилади. Уларга солиқ имтиёзи берилган.
Шу адолатданми?
Ушбу суратда Мубин Мирзаев санъаткорларни қай тартибда солиққа тортиш мумкинлиги ҳақида тушунтириб тургандилар.
Фото: Оқил Ғуломов
👉 @xushnudbek 👈

