Пропискага оид тартибга айрим ўзгаришлар киритилди
Пропискага оид тартибга айрим ўзгаришлар киритилди
Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган мазкур Қонунга кўра, қуйидаги ўзгаришлар киритилди:
👉 Меҳнат кодексида пропискаси бўлмаса, ишга қабул қилишни рад этиш ҳақидаги тартиб бекор қилинди. Энди ходимни ишга олишда прописка аҳамиятга эга эмас;
👉 Вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ходимни ишга қабул қилгани учун иш берувчиларни маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинди. Энди иш берувчиларга бу қилмиши учун ҳеч қандай жазо берилмайди;
👉 Паспорт тизими қоидаларига риоя этиш учун масъул бўлган шахслар томонидан фуқароларнинг пропискасиз яшашга йўл қўйганлиги учун жавобгарлик бекор қилинди;
❗️УНУТМАНГ! Лекин фуқаролар томонидан ўз турар жойларида шахсларнинг (яъни ижарачиларнинг) вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшашига йўл қўйилиши жарима қўллашга сабаб бўлади.
👉 Шунингдек, вояга етмаган (яъни 18 ёшга тўлмаган) шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмагани учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди.
👉 Жарима қисман камайтирилди. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддаси (паспорт тизими қоидаларини бузиш) 3-қисмидаги жарима миқдори ЭКИҲ 10 баравардан 5 бараварга, 4-қисмидаги жарима миқдори 15 баравардан 10 бараварга туширилди.
Мазкур Қонун бугундан, яъни 2019 йил 10 январь санасидан кучга киради.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
