Қонунчилик ташаббуси субъектлари ва депутатлар фаолияти
Қонунчилик ташаббуси субъектлари
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қуйидаги сўзлар бор эди:
«Афсуски, депутатлар, сенаторларимиз уйғониши керак, бу – ҳаёт талаби, деган гаплар гаплигича қолиб кетди. Яна бир бор айтаман, кутилган амалий натижа йўқ.
Йил давомида билдирилган 136 та қонунчилик ташаббусидан бор-йўғи 27 таси депутатларга тегишли бўлиб, улар ҳам асосан амалдаги қонунларга Президентнинг фармон ва қарорларидан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалардир. Шунинг ўзи парламентимиз фаолияти самараси етарли эмаслигини кўрсатмайдими?
Нима, ислоҳотларни амалга ошириш учун фақат Президент фармон ва қарорлар қабул қилиши керакми?
Қачон парламент, майли, кўп эмас, ҳеч бўлмаса битта соҳани тубдан яхшилашга қаратилган қарор ёки қонун ишлаб чиқади? Қачон бўлади бу иш?
Эл-юртимиз сизлардан, муҳтарам халқ ноибларидан бу борада жавоб кутмоқда. Депутат ёки сенатор бўлиб сайландик, энди ўзимиз хоҳлаганча юрамиз, деган гаплар ўтмишда қолиб кетди. Яна бир бор айтаман, уйғониш керак».
* * *
Бу гаплар 2017 йил 22 декабрда айтилган эди. Қизиқ, 2018 йил давомидаги қонунчилик ташаббусида депутатларнинг иштирокида бирор ўзгариш бўлдимикин?
Йил давомида нечта қонунчилик ташаббуси билдирилди, шундан нечтаси қонун сифатида қабул қилинди, энг кўп қонунчилик ташаббуси қайси субъект томонидан билдирилди, бунда депутатларнинг ўрни қай даражада бўлди?
Имкони бўлса шу каби статистикалар билан танишсак, ёмон бўлмасди, нима дедингиз? Ҳар ҳолда жамоатчилик учун қизиқ бўларди, дейманда.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

