Қонунчилик палатаси қўмиталарининг 2018 йилги ҳисоботлари
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий сайтида 2018 йилнинг умумий статистикаси бўлмасада, турли қўмиталарнинг алоҳида ҳисоботлари эълон қилиб борилмоқда. Масалан:
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси - 10 та қонун устида иш олиб борган ва уларнинг 6 таси қўмита аъзоларининг депутатлик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган.
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси - 15 та қонун лойиҳасини ва 1 та палата қарорини Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритган, шулардан 4 таси бевосита қўмита аъзоларининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида тайёрланган.
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасиниг йил ҳисоботига оид хабарда аниқ рақамлар берилмаган, фақат "қўмита ўнга яқин қонун лойиҳага масъул этиб тайинланди" дейилган ва 5 та қонун лойиҳасининг номи қайд этилиб, қўмита аъзоларининг қонун ижодкорлик фаолиятига оидлиги айтилган.
Қолган қўмиталарнинг йил сарҳисоби ҳозирча эълон қилинмади. Умумий фаолият бўйича статистикани ҳам кутиб қоламиз.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

