1-iyuldan kuchga kiradigan yangi talablar va jarimalar

Matn26-may, 2018, 16:572 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Жорий йилнинг 1 июлидан иккита ўзгариш бўлади:

1) эски паспортлар муддати тугайди ва фуқаролардан биометрик паспорт сўрашни бошлашади;

2) юридик шахсларнинг ҳайдовчиларидан эса малака оширганлиги тўғрисида сертификат сўрашни бошлашади.

Иккала ҳужжатнинг йўқлиги ҳам жарима солишга асос бўлади.

Паспортни билмадиму, лекин катта эҳтимол билан «Автотест» шарофати эвазига сертификат сўраш жараёни бутун республика бўйлаб «қаттиқ текширув»га айлантирилади, токи ўқишга улгурмаганлар тезда «Автотест» билан шартнома қилсин ва ўқисин. Ким билсин, балки яна аллаким инновацион ўқув маркази очиб қолса (очилиши қийинов), нони яримта бўлиши мумкин, ҳозирча ягоналиги пайтида максимум фойдаланиб қолиш керак. Чунки гарчи 1 июндан «Автотест»дан бошқалар ҳам ўқитиши мумкин дейилган бўлсада, лекин қўйилган талабларга, адашмасам, фақат «Автотест» жавоб беради (тан олиш керак ҳақиқатдан бошқаларга қараганда ўта инновацион).

Шу ўринда яна бир фикр: малака ошириш сертификатини сўраш тизими тўлақонли ишлаб чиқилмаган (ўзи нима учун ишлаб чиқилганига ҳалиям аниқ фактлар айтишмади).

Масалан, битта ҳолатни келтираман:

А. исмли шахс «Автотест»да 2 ойу 10 кун ўқиб, 30 июнь куни ҳайдовчилик гувоҳномасини олди. 1 июль куни эса бир фирмага ҳайдовчи бўлиб ишга кирди. Амалдаги тартибга кўра, ўша ҳайдовчидан ҳам малака оширганлик сертификати сўралади, агар йўқ бўлса, жарима солинади. 1 кун аввал 2 ойу 10 кунлик «Автотест» курсини тугатгани давлатни қониқтирмасдан, 6 кунлик малака оширишни талаб қилади.

Мантиқ где?

Бу ўнлаб ҳолатларнинг биттаси холос.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

  • 👍 5
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek