Туҳмат учун қонунчиликда белгиланган жазолар

Matn16-avgust, 2019, 20:561 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Туҳматчига қандай жазо бор?

KunUz'нинг баёнотини ўқидингиз. Улар Олмазор туман ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов журналистга туҳмат қилганини, бунга етарли далиллари борлигини маълум қилишди.

Бу ерда ким ҳақ, ким ноҳақ - билмайман. Барчаси тегишли тергов, суриштирув ва суд жараёнларида аниқланади, деган умиддаман.

Шунчаки, маълумот учун қонунчилигимизда бундай туҳмат учун қандай жазо борлигини эслатиб ўтмоқчиман.

1. «Замҳоким» видеоинтервьюда Кун.уз журналисти ер олишда ёрдам беришини илтимос қилиб, эвазига катта миқдорда пора бермоқчи бўлганини айтди;

2. Ҳокимият вакилига пора бериш Жиноят кодексининг 211-моддаси бўйича оғир жиноят ҳисобланади;

3. Демак, «замҳоким» журналистни оғир жиноят қилмоқчи бўлганликда айблаяпти;

4. Агар якунда бу гап туҳмат бўлиб чиқса, унда Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкин.

5. Бунга кўра, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб қилинган туҳмат қилган шахс 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Барчасини вақт кўрсатади. Воқеалар ривожини кузатамиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek