Сиртқи таълим контрактини арзонлаштириш петицияси

Foto16-avgust, 2019, 13:011 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

14 июнь куни «Менинг фикрим» веб-порталида «Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида»ги петиция 10 мингта овоз тўплаган эди.

Ушбу петиция етарли овоз тўплаганига 60 кундан ошди.

Қоидага биноан, мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш муддати мурожаат ваколатли давлат органига келиб тушган пайтдан эътиборан 60 кундан ошмаслиги керак.

Ҳозирча бу бўйича бирор қарор қабул қилиндими ёки йўқ, маълум эмас. Сиртқининг (аслида кечкини ҳам қўшиш керак эди) контрактлари арзонлашадими ёки йўқ, бу ҳам ҳозирча аниқ эмас. Кутамиз, қани нима бўларкин...

P.S.: прописка ҳақида петициямни ҳеч бир асоссиз рад қилишгандан буён бу порталга аллақачон ҳафсалам пир бўлган. Батафсил

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek