Antika javoblar varaqasi bo‘yicha tushuntirish

Matn16-avgust, 2019, 09:001 daqiqa0 koʻrish

​​Антиқа жавоблар варақаси-2
#abituriyent

Ижтимоий тармоқларда кўпчиликни ҳайрон қолдираётган антиқа жавоблар варақаси бўйича тушунтириш беришда давом этамиз.

Мазкур жавоблар варақасида абитуриент фақат битта фандан, у ҳам бўлса чет тилидан тестга кирган. Лекин қолган 2 та фандан бўм-бўш турибди. Жавоблар қисмида эса худди максимал балл берилгандай яшил белгилар қўйилган ва абитуриент 121 балл олган.

Қизиқ, нега ундай бўлди экан? Ахир, ижодий имтиҳон бўлган тақдирда ҳам барибир 2 та фандан тестга кириши керак эдику?

Гап шундаки, мазкур абитуриент қозоқ тили йўналишига топширган. Қоидага кўра, ўқитиш тожик, қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларида кўп балли тизим бўйича касбий имтиҳонлар ҳамда тест синовлари ўтказилади.

Абитуриент топширган «Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш» йўналишида қозоқ тили ва адабиёти ҳамда математика фанларидан ижодий имтиҳон бўлади, фақат чет тилидан эса тест синовлари бўлади.

Ўтган гал айтганимдай, яшил белгилар бу ерда максимал балл берилганини англатмайди. Оддий арифметика билан ҳисобланг, 3.1 ва 2.1 блокларидан максимал балнинг ўзи жами 156 балл бўларди.

Хуллас, шунақа гаплар. Бу масаланинг ҳам тагига етдик, мана.

Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek