Ижодий имтиҳонлар тест синовларига алмаштирилди

Foto12-avgust, 2020, 21:461 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

РАСМАН: Ижодий + тест олинадиган йўналишларда ижодий имтиҳон бўлмайди

#abituriyent

Ва ниҳоят Давлат қабул комиссияси тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган йўналишлар бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларни аввалги йилларда олинган мос фан бўйича ТЕСТ СИНОВЛАРИга алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Тезда тасдиқласа бўларкан-у! Ана энди расмийлар ҳам мавҳум гапирмасдан, бемалол ишонч билан шунақа бўлди, деб айта олишади.

Юқоридаги жадвалда ижодий + тест имтиҳонлари бўлган 12 та йўналишга қайси фанлардан тест синовлари бўлиши тўлиқ акс этган.

Эслатма: тест олинмасдан, фақат ижодий имтиҳон олинадиган (масалан, санъат ёки спорт) йўналишларда ҳеч нарса ўзгармади, уларда ижодий имтиҳон бўлади, тест эмас.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek