Шерзод Шерматов коронавирусдан қандай тузалгани ҳақида
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида коронавирусга чалингани ва ундан қандай қилиб тузалгани ҳақида сўзлаб берди ҳамда бошқаларга ҳам тажрибаси билан ўртоқлашди. Жумладан, шундай дейди:
«Бошидан ўтган табиб деганларидек, кимдир ўзида шундай ҳолатларни сезса баъзи маслаҳатлар уларга фойдали бўлса керак деб ёзаяпман.
Биринчидан, Ваҳима қилмаслик. Ваҳима хар қандай касални янада кучайишига, одамни асабийлашишига ва атрофда унга ёрдам бераётганларни қийналишига сабаб бўлади.
Иккинчидан, Яхши ният қилиш. Интернетда жуда негатив кўп, лекин касал пайтингизда энг асосийси яхши ният қилиб ўзингиз биринчи навбатда тузалишга ҳаракат қилсангиз, тезроқ тузалиб кетасиз.
Учинчидан, Яхшилик қилиш, Садақа радди бало дейилгандек, қанчалик яқинларга ва мухтожларга ёрдам берилса, шунчалик одам ўзини енгилроқ ҳис қилади.
Охиргиси ва энг асосийси: шифокорлар ишини қадрлаш. Шунча қийинчиликларда энг асосий юк шифокорларга бўлаяпти. Шундай экан ҳозирги даврда соғлиғингиз туфайли шифохонага тушиб қолсангиз, сизни даволайдиган шифокорми, ҳамширами ёки бошқа тиббий ходим бўладими, сиз ҳам ўз навбатида уларга яхши гапириб, кўнглини кўтариб туришни маслаҳат бераман. Улар ҳам жуда чарчашаяпти, айниқса шу иссиқда санитария қоидаларига риоя қилиб ҳаммаси махсус кийимда юриши осон эмаслигини кўришингиз мумкин», - дейди Шерзод Шерматов.
Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин:
https://teletype.in/@xushnudbek/Shermatov-koronavirusdan-tuzaldi
