ДХХ Академияси педагогларни ишга таклиф этмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Давлат хавфсизлик хизмати Академияси илмий даража ва унвонга эга педагог-кадрларни танлов асосида ишга таклиф этмоқда
Охирги 3 йилда педагогик малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган ҳамда илмий даража ва унвонга эга педагог-кадрлар қуйидаги фанлар бўйича профессор-ўқитувчи лавозимига ишга таклиф этилади:
- гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар (мантиқ, социология, диншунослик, иқтисод);
- жиноий-ҳуқуқ фанлари ва криминалистика (криминалистика, халқаро ҳуқуқ);
- давлат ҳуқуқи ва умумий ҳуқуқ фанлари;
- хорижий тиллар (араб тили, дарий тили, турк тили, урду тили, пушту тили, форс тили, инглиз тили, немис тили, француз тили, рус тили).
Юқорида талабларга жавоб берувчи педагог кадрлар 2020 йилнинг 20 августига қадар ДХХ Академиясига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 20-уй) ёки 71-252-92-30 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.




