Карантин чекловларини бекор қилиш босқичлари белгиланди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganКарантин талаблари қачондан бекор бўляпти?
Бугунги селекторда Шавкат Мирзиёев бу бўйича яна бир бора кўрсатма бериб ўтди. Унга кўра, қуйидаги саналардан бошлаб қуйидаги енгилликлар жорий этилади:
👉 15 августдан автотранспорт воситаларининг кун давомида юриши, маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун рухсат берилади;
👉 15 августдан санаторийлар, меҳмонхоналар, музейлар, болалар оромгоҳлари, дала ҳовлилар ижараси, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, очиқ ҳавода хизмат кўрсатадиган умумий овқатланиш объектлари фаолияти ҳам тикланади;
👉 15 августдан белгиланган талабларга амал қилган ҳолда уйда 30 кишилик оилавий маросимлар ўтказиш мумкин бўлади. Тўйхоналарга ҳозирча рухсат йўқ;
👉 17 августдан ҳудудлар ўртасида автотранспорт қатнови, жамоат транспорти (метрополитендан ташқари) ва шаҳар атрофидаги автобуслар қатнови тикланади;
👉 20 августдан буюм ва қурилиш маҳсулотлари бозорлари, йирик савдо дўконлари, спорт заллари, фитнес клуб ва бассейнлар ишлай бошлайди;
❗️Республика махсус комиссияси ҳар бир фаолият тури бўйича қандай санитария талабларига амал қилиш зарурлигини аниқ белгилаб беради.
👉 @xushnudbek 👈
