Кафе ва ресторанлардан карантин чекловлари олиб ташланади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan❗️Кафе-ресторанлардан чекловлар олиб ташланади
2021 йил 10 августдан эътиборан умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.
Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно).
❗️Демак, ходимлари камида 2 та доза вакцина олган кафе ва ресторанлардан 2 та тақиқ олиб ташланади:
1) улар соат 20:00 дан кейин ҳам ишлай олишади;
2) улар ёпиқ жойда ҳам ишлай олишади (куннинг ҳар қайси қисмида).
👉 @xushnudbek 👈



