Ўзбекистонда оммавий тадбирларга рухсат берилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0⚡️Бугундан оммавий тадбирларга рухсат берилди
Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб мамлакатимизда томоша, маданий-кўнгилочар (театр, кинотеатр, концерт заллари), оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди.
Маданий-кўнгилочар ва оммавий тадбирларни ўтказиш объектларига фақатгина коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-кодли сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритилиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатмалар бўлган фуқаролар бундан мустасно) тавсия этилди.
👉 @xushnudbek 👈


