Xushnudbek Xudoyberdiyevning blogerlar bilan uchrashuvi
Кеча бўлиб ўтган учрашувдаги фикрларимнинг видеосини Комил Алламжонов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирибди. Сизлар билан ҳам улашгим келди. Бу ердаги гаплар эрталаб ёзган тўққизта хулосамнинг оғзаки кўриниши холос.
Назорат қилувчи органлар ҳам, журналист ва блогерлар ҳам, фикр билдирувчи оддий муштарийлар ҳам қонунларни яхши билиб, уларга оғишмай амал қилса, деярли муаммоларга дуч келмас эдик.
P.S: бир нарсани инобатга олишларингизни илтимос қиламан, бу расмий тадбир эмасди ва шунчаки дўстона суҳбатлашдик. Шу сабабли сўзларим орасида айрим русча ибораларни ҳам ишлатиб кетибман. Мендан аввал 2 нафар русийзабон блогер дўстларимиз гапиргани ҳам беихтиёр таъсир қилган шекилли. Лекин ўзим шу жойига хижолатдаман, узр.
👉 @xushnudbek 👈


