Олмазор туман ҳокими ўринбосари журналистларга ташланди

Video15-avgust, 2019, 16:315 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Танишинг: навбатдаги зўравон ҳоким ўринбосари

Олмазор туман ҳокимининг ўринбосари Абдурасул Ваҳабов KunUz ходимларига ташланиб, ўзини босиб ололмай, тажовузкорона ҳаракатларини давом эттириб, таҳририят мулки бўлган техника воситасини (штатив) синдириб ташлабди.

https://kun.uz/43389455

Сайт операторини қувиб юришини қаранг буни. Товба қилдим, бунақа ҳокимлик вакиллари қаердан чиқаркин-а? Мактаби биттами дейман ҳаммасини.

Президент ОАВларнинг мавқеини ошириш ҳақида жон куйдириб юрган бир пайтда, менимча, бунақа зўравон ‘замҳоким’ бир сония ҳам ушбу лавозимда қолмаслиги керак.

Журналистларга шунақа муомала қилаётган амалдор оддий халқнинг устига чиқиб, тепиб ташламаслигига ким кафолат бера олади?

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek