Тест синовлари тўлиқ якунланди
Тест синовлари тўлиқ якунланди
#abituriyent
Бугун, 15 август куни, олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари барча ҳудудларда тўлиқ якунланди.
ДТМ берган хабарга кўра, жами абитуриентларнинг 979 минг 436 нафаридан 958 минг 195 нафари (97.8%) тест синовларида иштирок этган.
Барча билимли абитуриентларга омад тилайман! Якуний жавоблар 1 ҳафта ичида эълон қилинади.
Изоҳ: айримларда «жорий йилда 1 млн 66 минг 925 нафар абитуриент ҳужжат топширгани айтилган эди-ку, бу ерда нега энди 979 минг дейиляпти» мазмунидаги савол туғилиши мумкин. Гап шундаки, бу фақат тестга кириши керак бўлганлар сони. Қолган 87 минг 489 нафар абитуриентлар эса фақат ижодий имтиҳон олинадиган ОТМларга ҳужжат топширган.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈


