Доллар курсининг кўтарилиши ва унинг иқтисодий сабаблари

Matn16-avgust, 2019, 10:242 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Доллар курси ҳақида

Долларнинг расмий давлат курси кўтарилаётгани ва 9000 сўмлик довонни босиб ўтганлиги кўп муҳокама қилинмоқда. Шу мавзуга оид ўзим ўқиган яхши фикрларни ўртоқлашмоқчиман.

@the_bakiroo канали ёзяпти:

«Келинг, рости-рустига ўтамиз.

Доллар курси кўпчилик айтаётганидек, 9000 сўмлик довонни биринчи марта босиб ўтмади. Бу жараён 2017 йил илк баҳоридаям юз берган ва ҳатто ўша даврда барча импортчилар учун нормага айланган шартнома-комиссия бўйича келишув курси 10 500 сўмга ҳам етган.

2 йил аввал, 2017 йил сентябрида агар импорт салмоғида фойдаланилган барча курслар вазнига кўра инобатга олинса, сўм девальвация этилмаган, балки мустаҳкамланган эди.

Кейинги 3 йилда ўртача йиллик инфляция 15%ни ташкил этган ҳолда, нима, сиз сўмнинг мустаҳкамланишини кутганмидингиз?

Кейинги 3 йилда алмойи-жалмойи, арзон бўпқолди, олаверинглар, давлатимиз камбағаллашиб қолмайди, қабилидаги кредитлаш сиёсати ортидан, сиз сўмни мустаҳкамланишини кутганмидингиз?

Уч йил кетма-кет, 10 чорак узлуксиз салбий савдо баланси билан доллар курси 8 минг сўм бўлиб туриши керакмиди?

Янаям қарор қабул қилишда сифатли одамларнинг ўрни ва худога айтгани боракан, ўтган даврда ташқи ола-тасирлар юз бермади.

Яқин ўтган кунларимизга бошқатдан назар ташласак, бугунги воқеликларнинг сабабларини кўра оламиз. Кўп айтганимиздек, ҳар бир хатонинг тўлови бор. Фақат айрим хатоларнинг квитанцияси кечикиброқ келади».

@iqtiboslar канали эса долларнинг нархларга таъсири ҳақида шундай деяпти:

«Семичка сотувчиси ёки нонвой «доллар ошди» деб ўз маҳсулотини нархини оширса, ҳайрон бўламиз - сенинг нарсангни долларни нархига нима алоқаси бор, деб энсамиз қотади.

Аслида тўғри. Бир дона нон нархининг ичида ун, ёғ ва бошқа маҳсулотлар қийматидан ташқари, нонвойнинг меҳнати, бошқача айтганда, унинг фойдаси ҳам бор. Ун ва ёғнинг нархи балким, ўзгармагандир, лекин нонвой ўз меҳнатини доллар қийматидаги суммага баҳолаб олиши нормал.

Чунки, долларнинг ошиши бошқа жуда кўп нарсаларнинг нархига таъсир кўрсатади, яъни, энди нонвой қилган фойдасини рўзғорга сарфламоқчи бўлса, олдингидек тўлов қобилиятида бўлмайди - бир ойлик даромадига энди ўнтамас, саккизта кўйлак келади, телевизор олиш учун энди икки ой эмас, икки ярим ой ишлаши керак бўлиб қоляпти.

Демак, ҳаражатларига мос равишда, нонвой ўз меҳнати баҳосини ошириши, яъни, бир дона нонга қилинадиган ҳаражати ўзгармаётган бўлса-да, долларга қараб, меҳнатини қимматроқ баҳолаб, нон нархини ошириши табиий.

Шу орқали у ўзини маошга ишловчилар каби камбағаллашиб қолмасликдан қутқариши керак...

(Доим ҳам шундай бўлмайди, чунки бу соҳалардаги рақобат исталганча нарх оширишга йўл бермайди. Натижада, даромад ўзгармаса-да, қадри тушиб боради)»

Постлар тугади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek