Тест саволлари тарқалиб кетгани бўйича ДТМ муносабати

Foto1-avgust, 2019, 12:291 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Бугун ижтимоий тармоқларда саволлар варақасининг расми тарқалиб кетди.

Аниқлаган тезкор маълумотларимга кўра, мазкур ҳолат Тошкент шаҳридаги Олий ўқув юртлариаро мажмуадаги тест синовлари чоғида содир бўлган. Ва расмлар Телеграмдаги бир гуруҳга соат 9:40 да ташланган.

ДТМ ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди. Унда айтилишича ушбу абитуриент тест синовларининг ўзидаёқ қўлга тушган ва далолатнома расмийлаштирилиб, тест синовларидан четлатилгани хабар қилинди. Унга акт тузилганининг видеосини ҳам жойлашди.

Абитуриент қандай қилиб телефон олиб киргани, саволлар китобини қандай қилиб расмга олгани, бизга унчалик қизиқ эмас. Аммо у қандай қилиб бу расмларни интернетга чиқара олди? Мана шуниси кўпроқ муҳим.

Айтишларича, ҳозирда текширув ўтказилмоқда. ДТМдан ушбу саволларга ҳам батафсил расмий муносабат кутиб қоламиз.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek