Андижон давлат университети ходими пора билан қўлга тушди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0ЎҚИШГА КИРИТИШНИ ВАЪДА ҚИЛГАН АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ХОДИМИ ҚЎЛГА ТУШДИ
Андижон давлат университетининг архив мудири Г.М. фуқаро З.Н.га унинг ўзини ҳамда танишлари Д.М. ва М.Ю.ларни мазкур университетнинг “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича “сиртқи” бўлимига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у ҳар бир киши учун 4 минг АҚШ долларидан талаб қилиб, жами 12 минг АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Г.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, юқоридаги каби турли ноқонуний йўллар билан ўқишга киритишга ваъда бериб, таъмагирлик қилаётган фуқаролар ёки мансабдор шахсларга дуч келсангиз, Бош прокуратуранинг қисқа рақамли 10-07 ёки Департаментнинг 71-233-10-07 рақамли туну-кун ишловчи ишонч телефонларига мурожаат этишингизни сўраймиз!», - дейилади хабар сўнггида.
👉 @xushnudbek 👈

