Бемор абитуриент тест синовларида иштирок этди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalGIF1 daqiqa0tahrirlangan

Кун қаҳрамони!

Андижон давлат университети Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш таълим йўналишига сиртқи бўлимига рўйхатдан ўтган Дилнозахон Аббасова бетоб бўлишига қарамасдан бугун тез тиббий ёрдам хизмати ҳамроҳлигида АДУ Хорижий тиллар биносида тест синовларида иштирок этган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Бемор абитуриентга керакли тиббий ёрдам таъминлаган ҳолда имтиҳонларда қатнашиш имконияти яратиб берилган. Абитуриент тест саволларини ётган ҳолатда (!!!) ишлаб, қийинчиликсиз имтиҳонларни якунлади. Ўз навбатида у етарлича шароит яратиб берган ДТМ ва АДУ масъул ходимларига ўз миннатдорлигини билдирган.

Илм олиш иштиёқидаги ушбу абитуриентга Аллоҳнинг ўзи мададкор бўлишини чин дилдан тилаб қоламиз.

Айримлар учун ҳақиқий ўрнак бўлган ушбу абитуриентни нафақат кун, балки йил қаҳрамони десак ҳам муболаға бўлмайди.

Видео манбаси

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek