30 июль кунги тест натижалари эълон қилинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa030 июль кунги тест натижалари эълон қилинди
#abituriyent
ДТМ берган хабарга кўра, кеча - 30 июль куни - тест синовлари 66 та катта сиғимли бинода икки сменада «Математика», «Физика» ва «Она тили ва адабиёти» фанлари бўйича ўтказилди.
Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:
а) кундузги таълим шакли бўйича:
Ўзбекистон миллий университетининг 5130100 - Математика таълим йўналиши - 181,6 балл;
б) сиртқи таълим шакли бўйича:
Қарши давлат университетининг 5110700 - Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши - 136,6 балл;
в) кечки таълим шакли бўйича:
Самарқанд давлат университетининг 5130200 - Амалий математика ва информатика таълим йўналиши - 135,8 балл.
Кеча тест топширганлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб текшириб олишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш кифоя.
Абитуриентларга оид бошқа хабарлар:
👉 @xushnudbek 👈


