Ота-оналарнинг четга чиқишини тақиқлаш таклифи танқиди
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0tahrirlanganТепадаги таклифни ўқиб, на кулишни, на йиғлашни билмайсан.
Ўқувчи-қизлар номидан Олий Мажлисга мурожаат... Зўр-а? Эшитилиши ажойиб, шундай эмасми?
Лекин бунақа мурожаат ташкиллаштирилганини халқ сезмайди, деб ўйлашадими?
Аввал бир туман кенгаши депутатининг тилидан бу таклифни айттириб кўришди. Энди эса ўқувчи-қизлар номидан мурожаат кўринишида айттиришди. Эртага балки ўша чет элда юрган ота-оналарнинг ўзини номидан мурожаат ташкил қилишса керак, «Илтимос, бизни Ўзбекистонга қайтаринг ва биз учун четга чиқишни тақиқланг» дея.
Одамлар четга нима учун чиқиб кетишяпти? Нима учун шириндан-шакар фарзандларини ташлаб, узоқ юртларга, оғир ишларга кетишмоқда? Нима учун айни фарзандларини эркалатиб, ўйнатадиган, ўзини ҳақиқий бахтиёр инсон сифатида ҳис қиладиган пайти ўз ўлан тўшагини ташлаб, қийинчиликлар сари отланишмоқда? Нимага? Нимага? Нимага?
Ўзгалар тилидан мурожаатномаларни ўйлаб топгандан кўра, шу саволларга жавоб топиш керак эмасми? «Ҳар қандай муаммога ечим - тақиқлаш» дея ўйлашдан қачон қутиламиз-а?
Бир латифа эсга тушиб кетди.
Бир инсоннинг қулоғи оғриб қолибди ва шифохонага келибди. Хонани адаштириб, жарроҳнинг олдига кирибди.
- Духтир, қулоғим оғрияпти.
- Ётинг.
- Ия, нимага?
- Операция қилиб, кесиб ташлаймиз.
Бемор хонадан қочиб чиқибди. Кейин лорнинг хонасига кирибди.
- Ия, духтир, бормисиз. Сизни адаштириб, жарроҳнинг олдига кириб қолибман, "қулоғим оғрияпти" десам, "ётинг, кесамиз" дейди.
- Э, ўзи жарроҳлар шунақа. Дарров кесамизга тушади. Мана, мана бу дорини ичинг.
- Шуни ичсам тузаламанми?
- Йўқ, қулоғингизни ўзи узилиб тушади.
P.S.: биздаги айрим ишлар ҳам шунақа, қулоқ оғриса, уни даволашни эмас, кесишни ўйлаймиз дарров.
P.S.-2: минг афсуски, бу гапларимиз барибир бефойда. Мана, кўрасизлар, катта эҳтимол билан, барибир ўша қонун қабул қилинади. Депутатлар қарсак чалиб, қабул қилишади ҳали. Вояга етмаган фарзанди бор ота-оналарга хорижга чиқишга чеклов қўйилишига оз қолди, менимча. «Оч қолсанг ҳам, шу ерда юр» принципи...
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
