Мудофаа вазирлиги ҳарбий техника ҳаракатидан огоҳлантирди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Расмий хабар: Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги огоҳлантиради!

26 март кунидан Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинларининг жанговар шайлигини назоратдан ўтказиш мақсадида тўсатдан текширув бошланди.

Шу сабабли Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига кирувчи – Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Бухоро вилоятларининг автомобиль йўлларида 27, 28 ва 29 март кунлари ҳарбий техникалардан иборат колонналарнинг ҳаракатланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги раҳбарияти мамлакатимиз фуқароларидан оғир юк машиналари ва жанговар техникалардан иборат колонналарнинг автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши вақтида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида ҳаракатланадиган колонналарга халақит бермасликни, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш ва йўл-патруль хизмати ходимларининг талабларини сўзсиз бажаришларини сўрайди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek