Қизларжон саммитида оналар миграциясини чеклаш таклиф этилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Manba:davletovuz
“Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити доирасида иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларига ўзларини қизиқтирган ва ташвишга солган масалалари билан мурожаат этишди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган саммитда иштирокчилар томонидан турли мавзуларга оид таклифлар берилди.
Тадбирда иштирокчилари вояга етмаган фарзандлари бўлган оналарни узоқ муддатга чет эл мамлакатларига ишлаш учун чиқишларини чеклаш мақсадида қонун қабул қилиш бўйича таклиф берган.
Бу таклиф қизларнинг атрофдаги воқеаларни ўрганишлари асосида берилган. Яъни, ота-оналари хорижга ишга кетган айрим ёшлар турли ножўя ишларга, жумладан жиноятчиликка ҳам аралашиб қолмоқда.
Мазкур таклиф ҳеч ким томонидан атайлаб уюштирилмаган. Таклиф берган қизларнинг вояга етмаганлигини ҳисобга олиб, саммит давомида мутахассислар томонидан қонун биринчи навбатда инсон манфаатларига зид бўлмаслиги ва бу мазмундаги норматив ҳужжатлар фуқароларнинг эркинлигини чеклашига олиб келиши ҳақида батафсил тушунча берилди.
