ТДЮУда кредит-модуль тизимининг янги тартиби тасдиқланди
ТДЮУда кредит тўплаш ва кўчиришнинг европа модели жорий этилади
Ҳукумат қарори (359-сон, 10.06.2021 й.) билан тасдиқланган низомга мувофиқ ТДЮУда Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели жорий этилади.
❗️Янги тартибга кўра:
☑️ ўқув йили учун таълим дастури бир ёки бир нечта модуллардан иборат бўлиб, ТДЮУ кенгаши томонидан тасдиқланади;
☑️ ўқув йили давомийлиги ҳам ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланади.
☑️ Кредит-модуль тизимида 1 кредит ўртача 25-30 соатлик ўқув юкламасига тенг.
☑️ Ўқув юкламаси:
➖ бакалавриатда – 40-50% аудитория соати, 50-60% мустақил иш соатига;
➖ магистратурада – 30-40% аудитория соати, 60-70% мустақил иш соатига бўлинади.
➖ Талаба бир семестрда 30 кредит, ўқув йилида эса 60 кредит тўплаши лозим.
☑️ Бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизини ва ундан ортиқ соатини сабабсиз қолдирган талаба ушбу фандан четлаштирилиб, якуний назоратга киритилмайди ҳамда мазкур фан бўйича кредитни ўзлаштирмаган ҳисобланади.
⛔️ Якуний назоратга киритилмаган ёки кирмаган, қониқарсиз баҳо олган талаба академик қарздор ҳисобланади.
✅ Академик қарздор талабалар таътил вақтида ёки кейинги семестрлар мобайнида ўзлаштирилмаган кредитлар миқдорига мос тўлов-контракт миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўлов қилганидан кейин ўзлаштирилмаган фанларни ўз ҳисобидан қайта ўқиши мумкин бўлади.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1



