Adliya vazirligi Munosabat ko'rsatuvidagi bahslarga munosabat bildirdi
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0tahrirlanganАдлия вазирлигининг «Муносабат»га муносабати
Адлия вазирлигининг расмий сайтида куни кеча депутатларнинг бенефисига айланган «Муносабат» телекўрсатувидаги кундуз куни чироқ ёқиб юришга оид муҳокама бўйича вазирликнинг расмий муносабати эълон қилинди.
«Адлия вазирлиги барча автомототранспорт воситалари чироқларини ёқиб ҳаракатланишининг тўғри ёки нотўғри эканлигини муҳокама қилиш ниятида эмас, бу масалани профессионал таҳлил қиладиган мутахассислар вазирликда мавжуд эмас. Мазкур соҳа бўйича қонун ҳужжатлари билан ваколат берилган махсус органлар мавжуд», - дейилади хабарда.
Муносабатни тўлиқ келтириб ўтирмайман, уни қуйидаги ҳавола орқали ўқиб олишингиз мумкин.
Лекин Адлия хабарининг қуйидаги жойи қизиқ:
«Энг асосийси, депутатлар томонидан 2016 йилда Ҳукумат киритган, деб тилга олинаётган қонун лойиҳаси АСЛИДА Ҳукумат томонидан эмас, балки бевосита Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ташаббус сифатида парламентга киритилган.
Бунга асос қилиб, ўша пайтда Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири тасдиқланганлиги, шу муносабат билан Маъмурий жавобгарлик кодекси нормаларини мос равишда таҳрир қилинаётганлиги ташаббускор депутатлар томонидан асос қилиб кўрсатилган.
Шундай экан, 2016 йилда қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда Ҳукумат “бошқа гапни гапирган” деган важлар, унинг натижасида оммавий ахборот воситаларида нотўғри талқин қилингани ҳурматли депутатларнинг аниқ маълумотларга эга эмасликлари натижасида юзага келган», - дейди Адлия.
ХУЛЛАС, қонун чиқарувчи ҳокимият ижро ҳокимиятига, ижро ҳокимияти эса қонун чиқарувчи ҳокимиятга эътироз билдириши ўта нормал ҳолат, бу ҳокимиятларнинг ўзаро тийиб турилиши дейилади. Лекин бу "айтишувлардан" халққа нима фойда, шуниси маълум эмас.
ЭНГ АСОСИЙСИ: нима учун бу ўзгаришларни ҳаётга татбиқ этишга маълум муддат (1-2 йил тугул, ҳатто 1-2 ой ҳам) берилмади, нима учун томдан тараша тушгандай янги қоидалар халқ учун кутилмаган ҳолатда дарров кучга кирди, шу саволларга ҳалигача ижро ҳокимият вакиллари бирор тайинли изоҳ беришмади. Муаммонинг асосий негизи шу ерда аслида.
👉 @xushnudbek 👈

