Йўл ҳаракати қоидаларидаги ўзгаришлар бўйича эътирозлар
Лекин битта жойида эътирозим бор.
Бу ўзгаришлар қачондан кучга киради, Адлия хабарида шунисига аниқлик киритилмабди. Ўзимиз кўрволайлик, десак, бунинг ҳам иложи йўқ. Қарорнинг расмий матни ҳали Lex.uz'га жойланмаган.
Агар юқоридаги ўзгаришлар қарор эълон қилинган куннинг ўзидан, масалан, эртадан кучга киради дейилган бўлса, унда катта эътирозим Ички ишлар вазирлигига. Чунки бунақанги ўзгаришлар камида 2-3 ой олдин эълон қилиниши ва аҳоли ўртасида кенг тарғибот қилиб, тушунтиришлар берилиши керак. Йўқса, бахтсиз ҳодисалар кўпаяди, «круг»лар аварияга тўлиб кетиши мумкин (ундай бўлмаслигидан умидвормиз).
Агар Қарорда юқоридаги ўзгаришлар маълум вақтдан кейин кучга кириши ёзилган бўлса, унда эътирозим Адлия вазирлигига. Бунақа хабарларни тўлиқ ва батафсил чиқариш керак, йўқса аҳоли ўртасида тушунмовчилик ва ваҳима пайдо бўлади.
Майли, кутайликчи, тез орада аниқлик киритилиб қолар.
👉 @xushnudbek 👈

