Таҳоратнинг қиёмат кунидаги фазилати ҳақида ҳадис

Matn15-aprel, 2021, 04:211 daqiqa0 koʻrish

#hadis #ramazon

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари ва оёқ-қўлларидан оппоқ нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин", дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Ислом динида поклик иймондан ҳисобланиб, унга ўта жиддий қаралади. Исломда барча ибодатларнинг қабул бўлиши учун банданинг аввало қалби, нияти ва жисми пок бўлиши лозим.

Кўпчиликнинг юзлари қорайган, бетларини ғубор қоплаган қиёмат кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларининг юзлари ва қўл-оёқларидан кишиларнинг ҳавасини келтирадиган даражада нур таралиб, гўзал ҳолатда ажралиб турар эканлар. Шундай экан, доимо таҳоратли юрайлик, қиёмат куни пешона ва қўл-оёқларимиздан тараладиган нурни узайтиришга ҳаракат қилайлик!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek