Хорижда ўқиш имкониятлари бўйича очиқ мулоқот ўтказилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Мактаб битирувчилари учун дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларига ўқишга кириш мавзусидаги очиқ мулоқот эълони ва…

Чет элда бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқиш имкониятини қўлга киритишга ариза топшириш учун жуда қисқа муддат қолди. Шу сабабли, бугун, 14 апрель куни 15:00 даги очиқ мулоқотни ўтказиб юборманг!

"Эл-юрт умиди" жамғармаси 2021-2022 ўқув йили учун хорижий давлатларда ўқиш учун 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловини эълон қилган эди:

✅ бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
✅ магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
✅ докторантура таълим дастури учун 100 нафар.

Ҳужжат топшириш муддати 1 майгача бўлгани учун, битирувчилар ва соҳа ходимларига қўшимча имконият бериш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали очиқ мулоқот ташкил этилмоқда.

Унда чет элнинг нуфузли университетларида ўқиб келиб, Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган мутахассислар ўз тажрибалари билан ўртоқлашишади.

Хорижга ўқишга кетмоқчи бўлганларга кўришни тавсия қиламан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek