Президент гранти ва янги стипендиялар жорий этилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganФорумда Президент нутқида айтилган таклифлардан:
«Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий этилади. Агар мавжуд Президент стипендияси фақат бир ўқув йили учун мўлжалланган бўлса, ушбу грант талаба ўқишни битиргунига қадар, яъни, тўрт йил давомида тўлаб борилади.
Шунингдек, келгуси ўқув йилидан бошлаб, республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилади. Чунки, бундай таълим масканларида таълим олаётган ёшлар ҳам ўзимизнинг фарзандларимиз. Улар ҳам эртага юртимиз тараққиёти учун хизмат қилади. Шундай экан, уларга бугун ғамхўрлик қилиб, истеъдодини рағбатлантирсак, ўйлайманки, бу ҳам адолатдан бўлади».
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1



