Эл-юрт умиди жамғармаси 350 та стипендия эълон қилди
⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармаси 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловини эълон қилади!
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси учун энг устувор соҳа ва мутахассисликлар кесимида 350 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!
🔰Жамғарма 2021-2022 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:
✅ бакалавриат таълим дастури учун 100 нафар,
✅ магистратура таълим дастури учун 150 нафар,
✅ докторантура таълим дастури учун 100 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.
✅Номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имкониятлар асосида, электрон тарзда қабул қилинади.
☝️Саралаш босқичлари 2021 йил 1 майдан – 20 майга қадар давом этади.
Жараёнларни www.eyuf.uz сайтида кузатиб боринг!
👉 @xushnudbek 👈

