Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали очилади
Matn6-aprel, 2021, 21:451 daqiqa0 koʻrish
Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилади
Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар берди.
Филиалда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади ҳамда жорий йилги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёни ва ижодий имтиҳонлар Ўзбекистон давлат консерваториясида ўтказилади.
Филиал учун 300 ўринли ўқув биноси, 2 та концерт зали (1 та 200 ўринли, 1 та 100 ўринли), 200 ўринли талабалар турар жойи ҳамда спорт майдони қуриш 2022 йил ҳамда кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилади. Бино ва иншоотлар фойдаланишга топширилгунга қадар Филиал фаолияти Нукус ихтисослаштирилган маданият мактаби базасида ташкил этилади.
👉 @xushnudbek 👈
